Изланишлар самараси. Урганч қурилиш касб-ҳунар коллежи жамоаси иш тажрибаларидан (2001 йил)

Изланишлар самараси. Урганч қурилиш касб-ҳунар коллежи жамоаси иш тажрибаларидан (2001 йил)
О книге

Урганч қурилиш касб-ҳунар коллежида «Таълим тўғрисидаги қонун», «Кадр тайёрлаш миллий дастур» ҳаётга изчиллик билан тадбиқ этилмоқда. Ушбу китобда коллежда кейинги йилларда амалга оширилган ишлар, изланишлар самараси ўз ифодасини топади. Китоб барча турдаги коллежлар, лицейлар жамоалари педагоглари, талабалари учун муҳим қўлланма вазифасини ўташига умид ва ишонч уйғотади.

Читать Изланишлар самараси. Урганч қурилиш касб-ҳунар коллежи жамоаси иш тажрибаларидан (2001 йил) онлайн беплатно


Шрифт
Интервал

© Ибадулла Самандарович Байджанов, 2016

© Рустам Ибадуллаевич Самандаров, фотографии, 2016


Редактор Абдулла Сафаев

Корректор Раимбой Матякубов

Корректор Махмуд Ибадуллаевич Самандаров

Корректор М. Сафаева


ISBN 978-5-4483-3728-4

Создано в интеллектуальной издательской системе Ridero

Изланишлар самараси

Урганч қурилиш касб-ҳунар

Коллежи жамоаси иш тажрибаларидан (2001 йил)


Ушбу рисола жонажон Ўзбекистонимиз

Мустақиллигининг 10 йиллигига бағишланади

Урганч қурилиш касб-ҳунар коллежида «Таълим тўғрисидаги қонун», «Кадр тайёрлаш миллий дастур» ҳаётга изчиллик билан тадбиқ этилмоқда. Келажак эгалари бўлган ёш авлодга билим ва касб ҳунар малакаларини чуқур, пухта ўрганиш бўйича муайян тажрибалар тўпланган. Бу ҳақда коллеж раҳбари, меъморчилик фанлари номзоди, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг депутати И.С.Байджановнинг «Мустақиллик меъморлари», «Янгила-ниш йўлидан» китобларида ёритилган эди.

Ушбу китобда коллежда кейинги йилларда амалга оширилган ишлар, изланишлар самараси ўз ифодасини топади. Бу жиҳатдан ушбу китоб ҳам олдин эълон қилинган китобларининг узвий давомидир. Китоб барча турдаги коллежлар, лицейлар жамоалари педагоглари, талабалари учун муҳим қўлланма вазифасини ўташига умид ва ишонч уйғотади.


Изланиш – юксалиш, тажриба – таянч


Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўн йили давомида эришилган муваффақиятларнинг замирида аввало изланиш, ҳаётда синовдан ўтказилган тажрибаларга таяниш, ишонч билан буюк келажакка интилиш каби юксак инсоний фазилатлар мужассамлашган.

Муҳтарам Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов «Биздан озод ва обод Ватан қолсин!» дея эътироф этишлари бежиз эмас. Мустақиллик йилларида Хоразм вилоятининг барча шаҳар ва туманларида, унинг маркази Урганч шаҳрида кенг миқёсда бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Барча жабҳаларда яратувчанлик, юртимизни обод, кўркам қилиш соҳасидаги ишлар қизитилди.

Воҳамизда амалга оширилаётган қурилиш, бунёдкорлик ишларида коллежимиз жамоасининг муносиб ҳиссалари бор. Коллежимизни битказиб чиқаётган малакали мутахассислар вилоятимиз бўйлаб давом этаётган бунёдкорлик жабҳаларида қатнашмоқдалар.

Урганч қурилиш касб – ҳунар коллежи республика ўрта махсус касб – ҳунар таълими Марказининг 30 август 1999 йил 164 – сонли буйруғига асосан таълим стандартлари, ўқув режа ва дастурларини тажрибадан ўтказишга мўлжалланган тажриба-синов майдонига киритилган.

Шу муносабат билан турли кўрик-кенгашлар, йиғилишлар ўтказилиб, ўзаро тажриба алмашиш одат тусига кириб қолди.

Яқинда республика ўрта махсус касб ҳунар таълимини ривожлантириш институти вилоят ўрта махсус касб ҳунар таълими бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўқув ва касб-ҳунар ўрганиш жараёни билан жиддий танишдилар.

Нукус педагогика коллежи жамоасидан ҳам келишиб, бизнинг тажрибаларимиздан бахраманд бўлдилар.

Текшириш кузатиш ва ўзаро тажриба алмашишлар жараёнида шу нарса аён бўлдики, аҳил жамоамизнинг изчил изланишлари бежиз кетмаяпти. Ҳар бир педагог ўз фани бўйича замон, давр талаблари даражасида пухта малака, билимга эга бўлиш заруратини олдиндан ҳис қилмоқда. Аслида изланишлар самараси ҳам шунинг натижасидир.

Ватан тараққиёти, эл фаровонлиги, юрт тинчлиги юртбошимиз И.А.Каримов эътироф этган энг муҳим вазифа, ҳар бир элдошимиз юрагига жо қилган муқаддас тушунчалардир. Коллежимизни битказиб чиққан ва чиқаётган талабалар ҳам қаерда иш бошламасинлар ёки яна қайси ўқув даргоҳида ўқишни давом эттирмасинлар, энг аввало ана шу эзгу мақсад сари интилишлари лозим. Бунинг учун эса «Таълим тўғрисидаги қонун», «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”да белгиланган вазифаларни ўқув ва касб – ҳунар ўрганиш жараёнларига изчил тадбиқ этишимиз зарур.

Коллежимизда бу борада қўлга киритилган ютуқлар даргоҳимизга ташриф буюраётган нуфузли ташкилотлар етук мутахассислари томонидан эътироф этилмоқда.



Ушбу китобда коллежимизга сўнги пайтларда ташриф буюрган меҳмонларнинг маълумотлари тўла келтирилди. Бундан ташқари коллежимизда давом этаётган изланишларнинг яна бир самарали натижаларини ушбу китобда эълон қилишни маъқул кўрдик.

«Зодчий» кичик корхонасида Президентимиз Ислом Каримов кўрсатмалари асосидаги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосидаги вазифалар, дастурлар алоҳида плакат ва альбом шаклида нашр қилинмоқда.




Масалан, республика комиссияси мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримов Таклиф қилган асосий йўналишлар асосида «Соғлом авлод» давлат дастури, Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси, Давлат ва Ҳуқуқ асослари, иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг биринчи сессиясидаги И.А.Каримовнинг маърузасидаги («Озод ва обод, эркин ва фаровон ҳаёт – пировард мақсадимиз») устувор йўналишлар, Урганч қурилиш касб ҳунар коллежининг «Синф раҳбарининг илмий-услубий вазифалари», Хоразм вилояти ҳокимлиги, Урганч Давлат университети, Урганч қурилиш касб – ҳунар коллежи биргаликда “ Авесто» асари яратилганлигининг 2700 йиллигига бағишлаб ўтказган илмий – амалий анжумани материаллари алоҳида альбом ва плакатлар шаклида сермазмун, юксак эстетик дид билан безатилган ҳолда чиройли қилиб чиқарилди. воҳамиздаги Хива педагогика касб – ҳунар коллежида ва бошқа туман, шаҳарлардаги касб ҳунар коллежларида ҳам бу ноёб ва зарур кўргазмали қўлланмалар асосида алоҳида хоналар ташкил қилинмоқда. Республикамиздаги бошқа вилоятларлардан ҳам буюртмалар келмоқда.



Вам будет интересно